e Asiamed.uz
telegram whatsapp instagram

Covid-19 тест

demo-pic Тест ўтказишдан аввал сизларга коронавирус(Covid-19) касаллиги хақида маълумотлар берсам.

Вирус ўз “хўжайинининг” организмига тушиши билан ҳимоя иммунитетини ишлаб чиқара бошлайди. Бунда ҳам ҳужайралар, ҳам гуморал (қон) даражаларда жуда мураккаб жараён юз беради. Айнан гуморал иммунитет вирусга қарши антитаначаларни ишлаб чиқиш учун жавобгар. Уларнинг вазифаси ўша S-оқсилни бартараф этиш ва бу билан вируснинг ҳужайрага киришини тўсиб қўйиш. Демак, бундай антитаначалар қанча кўп ишлаб чиқилса, организм шунча тез вирусни енгади. Аммо бу жараён инфекцияга чалиниш пайтидаги вирус дозаси, сурункали касалликларнинг мавжудлиги, умуман иммунитет ва организм ҳолати каби кўплаб омилларга боғлиқ. Ҳатто киши қабул қилаётган препаратлар ҳам касалликнинг ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Шу боис ўз-ўзини даволашда эҳтиёткор бўлиш ва профилактика сифатида ҳеч қандай препаратларни қабул қилмаслик керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳам шуни тавсия этади.

Антителалар қонда қачон пайдо бўлади?

Маълумотларга кўра, антитаначалар инфекцияга чалинган пайтдан бошлаб организмда камида 10-14 кундан сўнг ишлаб чиқила бошланади. Биринчи бўлиб М синфига мансуб иммуноглобулинлар – IgM (ўртача 10-кунда) пайдо бўлади, кейин – IgG (14-кундан бошлаб).

Антителаларни аниқлаш нима учун мухим?

Антитаначаларга тест ўтказиш қатор сабабларга кўра муҳим ҳисобланади. Аввало, эпидемиологик назорат учун. Бу тест касалга чалиниб тузалганларни, шу жумладан аломатсиз кечган ҳолатларни аниқлаш, касалликнинг ретроспектив таҳлилини ўтказиш, статистикани ва эпидемиологик прогнозни тузиш имконини беради. Айрим мамлакатларда соғайганларнинг плазмасидан COVID-19 га чалинган оғир беморларни даволашда ҳам фойдаланилмоқда. Антитаначаларнинг вирусни бартараф этиш қобилиятини ўрганиш ҳар қандай вирусларга қарши вакциналарни ишлаб чиқишда аҳамиятга эга. Кейинчалик серологик тадқиқотлар вакцинациянинг самарадорлигини аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Шифохонамизда Covid-19 касаллигини аниқлаш учун экспресс тест топширишингиз мумкин. Телефон қилинг ёки телеграм орқали хабар юборинг

Бошқа мақолаларни ўқиш