telegram whatsapp instagram

Болалар учун массаж

demo-pic

Мунтазам равишда массаж қилинган болалар тенгдошларига нисбатан эртароқ ўтиришни, эмаклашни, юришни ўрганишади.
Массажни чақалоқ 6 ҳафталик бўлган вақтдан бошлашни мақсадга мувофиқ. Ундан олдин албатта шифокордан маслаҳат олиш зарур!

Эмизикли болаларга массаж тавсия этиладиган ҳолатлар:

-Асаб тизими, суяк-мушак тизими касалликларида
-Сунъий овқатлантиришда бўлса
-Ривожланишда орқада қолаётган бўлса
-Вазн етишмаслиги ёки ортиқчалиги ҳолатларида
-Бирон-бир юқумли касалликни бошидан ўтказган бўлса

Эмизикли болалар учун массажнинг фойдалари:

-Мушаклар тонуси яхшиланади, кучи ва эластиклиги ошади
-Бўғинлар эгилувчанлиги яхшиланади
-Бола организмининг ҳимоя кучлари фаоллашади
-Харакатлар координатсияси ривожланади
-Рахит касаллиги асоратларининг олдини олишда ёрдам беради
-Таянч-ҳаракат тизими мустаҳкамланади
-Моддалар алмашуви кучаяди
-Овқат ҳазм қилиш яхшиланади, ич қотиши, дам бўлишининг олди олинади
-Қон айланиши ва юрак иши яхшиланади
-Тер ва ёғ безлари фаолияти яхшиланади
-Боланинг асаблари тинчланиб, уйқуси яхшиланади, иштаҳаси очилади
-Бу фойдали таъсирлар натижасида боланинг ақлий ва жисмоний ривожланиши тезлашади.


Шифохонамизда болажонлар учун массаж қилдиришингиз мумкин. Телефон қилинг ёки телеграм орқали хабар юборинг

Бошқа мақолаларни ўқиш