telegram whatsapp instagram

PRP-терапия

demo-pic

РRP-терапия энг сўнги замонавий муолажа турларидан бири. Пайдо бўлган касалликни, тромбоцитларга бойитилган қон плазмасини организмнинг малум жойларга юбориш йўли билан даволанилади. Плазма бу қоннинг суюқ қисми хисобланиб таркибида оқсиллар, витаминлар, ферментлар ва кўплаб бошқа фойдали элементларни ўзида сақлайди. Шулар қатори плазма таркибига ўсиш омили хам киради. PRP терапияни плазмолифтингдан фарқи шундаки, PRP терапия плазма таркибида тромбоцитлар сон 3-4 баробарга юқори бўлади. Барчага маълумки тромбоцитлар нафақат қон тўхтатиш жараенида балки хужайраларни бўлиниб кўпайишида хам иштирок этади.

Кандай касалликларда фойда беради?

Артроз

Артрит

Остеохондроз

Диск чурраси

Неврит

Соч тўкилиши

Юздаги доғларни йўқотиш

Юздаги ажинларни камайтириш

Бел ва бўғимлардаги оғриқларда

Афзалликлари

Табиий (хеч қандай дори воситаларисиз самара бериши)

Хавфсизлик (плазма бу одам организмининг бир қисми , шу сабаб хеч қандай аллергик холатлар қузатилмайди)

Натижа тез намойон бўлиши (аксарият беморларда 1-муолажадан сўнг сезиларли натижага эришилади, оғриқлар камайиши, харакатлар йенгиллашуви)

Шифохонамизда PRP-терапия муолажасини олишингиз мумкин. Телефон қилинг ёки телеграм орқали хабар юборинг

Бошқа мақолаларни ўқиш