ASIA MED CENTER

Биз билан ҳалқ табобати усулларини ўрганинг. Савол юборинг йоки қўнғироқ қилинг.
telegram whatsapp instagram

Игна билан даволаш

demo-pic

Игна билан даволаш — акупунктура усули организмнинг юмшоқ тўқималарига махсус игналар санчиб даволашдир. Ушбу муолажа Хитой, Корея, Япония халқ тиббиётида қадимдан кенг қўлланилади. Бунда гавданинг муайян (700 га яқин) нуқталарига киритилган игналар нерв толаларини таъсирлантиради. Таъсирланиш бош ёки орқа мияга, у ердан турли аъзоларга ўтади. Периферик асаб тизими хасталиклари, уйқу бузилиши, моддалар алмашинувининг бузилиши, шикастланиш ва бошқалар натижасида пайдо бўладиган бўғим ва мушак касалликларида қўлланилади. Зарурат туғилганида игна санчиб даволаш билан бирга дори-дармонлар ҳам буюрилади. Игна билан даволашни шифокор белгилайди ва бу муолажани фақат шу соҳа мутахассисигина ўтказа олади.

Қўллаш мумкин бўлган хасталиклар

Асаб тизими: уйқусизлик, сурункали чарчоқ синдроми, мигрен (бош оғриғи), депрессия( тушкунлик).

Таянч-ҳаракат тизими: остеохондроз, артрит, бўғимлар артрози,

Сийдик йўли хасталиклари: сурункали простата, бепуштлик, неврит, диск чурраси, бачадон касалликлари.

Меъда-ичак тизими касалликлари: ич қотиши, ўт қопидаги тошлар, ошқозоности бези касалликлари, сурункали холецестит.

Шифохонамизда иглотерапия муолажасини олишингиз ёки мутахассислик курсларида ўқишингиз мумкин. Телефон қилинг ёки телеграм орқали хабар юборинг